Жамият
Бугун, 7 август куни 3 туманда янги ҳокимлар номзоди тасдиқлангди.
Жумладан, Асронкулов Элёрбек Мадаминович Фарғона вилоятининг Фурқат тумани ҳокими этиб тайинланди.
.jpg)
Бунга қадар у Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, туманнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Жуманов эди.
Мансуров Аҳрор Аҳмадалиевич эса Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманига ҳоким бўлди.
.jpg)
Мансуров бундан олдин Тўрақўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, туманнинг олдинги ҳокими Худойбердиев Нуршод эди.
Тахиатош туманининг янги ҳокими Айтбаев Камилжан Курбанбаевич бўлди.
.jpg)
У шу кунгача Амударё тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
Маълумот учун, туманнинг олдинги ҳокими Данияр Курбанов эди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77824
Жамият
56759
Жамият
55989
Жамият
51046
Жамият
//
Изоҳ йўқ