Жамият
Президент «Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Ҳужжат 6 та боб ва 35 та моддадан иборат бўлиб, унга кўра фуқаролар 8 тоифадаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин.
Булар:
▪️ 2018 йил 1 май кунига қадар фуқаролар якка тартибдаги уй-жой қурган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга;
▪️ 2018 йил 1 май кунига қадар фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга;
▪️ «бир марталик акция» доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга;
▪️ 2021 йил 8 июнга қадар туман (шаҳар) ҳокими қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер участкаларига;
▪️ боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер участкасига;
▪️ кичик саноат зоналарига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ер участкасига;
▪️давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкасига;
▪️ ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкасига.
Бунда ер ва биноларни қонунийлаштириш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади:
🔲 Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 5 баравари (1,7 млн сўм);
🔲 Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – БҲМнинг 3 баравари (1,02 млн сўм);
🔲 вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда – БҲМнинг 2 баравари (680 минг сўм);
🔲 бошқа аҳоли пунктларида – БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм);
🔲 қолган ҳолларда бир марталик тўлов тегишли ҳудуддаги ўртача аукцион баҳоси миқдорида тўланади.
Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя ягона реэстрига киритилган ва ногиронлиги бўлган шахсларга чегирма берилади.
Илм-фан
Жамият
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77590
Жамият
56642
Жамият
55843
Жамият
50906
Жамият
//
Изоҳ йўқ