Спорт
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бугунги баҳсларида Ўзбекистон делегациясидан 5 нафар атлет 3 та спорт тури бўйича қатнашади.
Улар орасида куни кеча бўлиб ўтган юнон-рум кураши беллашувларида ўз имкониятларини сақлаб қолганлар ҳам бор.
Жумладан, Варданян ва Ассакалов бронза медали учун курашади. Чунки улар гарчи чорак финал баҳсларида мағлуб бўлган бўлсада, уларнинг рақиби финалгача борган. Бу эса мазкур спорт қоидасига кўра, енгилган рақибга бронза учун курашиш имконини беради.
Кун давомида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчиларнинг стартга чиқиш вақтлари қуйидагича:
🔲 Байдарка ва каноэда эшкак эшиш (К1 500 метр) – Екатерина Шубина – 12:30;
🔲 Байдарка ва каноэда эшкак эшиш (К1 1000 метр) – Шахриёр Маҳкамов – 13:40;
🔲 Юнон-рум кураши (-77 кг) – Арам Варданян – 14:00;
🔲 Юнон-рум кураши (-97 кг) – Рустам Ассакалов – 14:00;
🔲 Бокс (+92 кг) – Баҳодир Жалолов – 01:00.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77735
Жамият
56714
Жамият
55938
Жамият
50986
Жамият
//
Изоҳ йўқ