Жамият
Тадбиркорнинг ери олиб қўйилган ҳокимлик жабрланувчига 436,6 млн сўм компенсация тўлайдиган бўлди.
Маълум бўлишича, Андижон вилоятида текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи «Бобурбек текстиль» МЧЖга тегишли ер майдонининг маълум қисми давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ҳамда компенсация пуллари берилмаган. Шу сабабли, тадбиркор судга мурожаат этган.
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан даъвогар «Бобурбек текстиль» МЧЖ фойдасига жавобгар Андижон шаҳар ҳокимлигидан 436,6 млн сўм миқдорида компенсация ундириш белгиланган.
Суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими томонидан тегишли тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилган ва якунда шаҳар ҳокимлигидан тадбиркор фойдасига 436,6 млн сўм миқдорида компенсация пуллари ундириб берилган.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77371
Жамият
56500
Жамият
55700
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ