Президент «Марказий Осиё + Япония» мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этади

Сақлаш
22:56 / 06.08.2024 435 0

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 7–9 август кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистон Республикасида бўлади.

 

Ташриф дастурига мувофиқ, икки мамлакат раҳбарларининг музокаралари ва Президентлар раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

 

Унда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари, халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилади.

 

Шунингдек, асосий эътибор савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда бошқа устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига қаратилади.

 

Ташриф муносабати билан икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш кутилмоқда.

 

Таъкидлаш жоиз, айни вақтда Қозоғистон пойтахтида ишбилармонлик ва маданият тадбирлари ҳам ўтказилмоқда. Шу муносабат билан Остонада буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳайкалининг очилиши кўзда тутилган.

 

Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва «Марказий Осиё + Япония» мулоқотининг биринчи саммитида ҳам иштирок этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//