
Жамият
Фото: xalqtaliminfo.uz
Янги ўқув йилида 719 минг 366 нафар мактаб ёшидаги бола 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.
Маълум бўлишича, «Таъминот ва логистика хизмати» корхонаси томонидан 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар учун бериладиган 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат «Президент совғаси» 10 августга қадар ҳудудларга, 20 августга қадар эса қабул қилинган ўқувчилар сонига мос равишда барча мактабларга тўлиқ етказилади.
Фото: xalqtaliminfo.uz
Ушбу 12 номдаги ўқув қуроллари — портфель, дафтар, расм дафтари, акварель бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли қалам, оддий қалам, пластилин, елим, ўчирғич тўпламидан иборат.
Хабарга кўра, ҳар бир 1-синфга қабул қилинган ўқувчи электрон тизимга (адм.мактаб.уз) киритиб борилмоқда. Бундан мақсад болаларни ўз вақтида ва тўлиқ «Президент совғаси» билан таъминлашдир.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ