Спорт
Хабарингиз бор, Актенге Кеунимжаева Олимпиададаги илк баҳсида украиналик Оксана Ливачга ютқазди. Бироқ, унинг имконияти сақланиб қолаётган эди, яъни Ливач финалгача етиб борган тақдирда Актенге бронза медали учун курашиш имконини сақлаб қоларди. Афсуски, у чорак финалда имкониятни бой берди. Шу билан Кеунимжаеванинг бронзага бўлган беллашуви ҳам йўққа чиқди.
1/8 финалидан ўтган Арам Варданян ҳам чорак финалда ўтган йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби япониялик Нао Кусакага ютқазиб қўйди. Эндиликда Кусака финалга чиқса, Варданян бронза медаль учун беллашувларга қўшилса бўлади.
Рустам Ассакаловнинг юриши ҳам чорак финалда тўхтатилди. У Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпионатларининг 4 карра ғолиби арманистонлик Артур Алексанян билан беллашди ва якунда енгилди. Аммо Ассакаловда ҳам бронза медаль учун имконият сақланиб турибди. Бунинг учун арманистонлик курашчи финалга етиб бориши зарур.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77530
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ