UzAirways'га тегишли самолёт дўл сабаб шикастланди

Сақлаш
21:17 / 06.08.2024 407 0

Фото: Кun.uz

UzAirways'га тегишли бўлган Аирбус А320 ҳаво кемаси аномал метеорологик ҳодиса (дўл) сабаб шикастланди.

 

Маълум бўлишича, самолёт 3 август куни «Красноярск-Тошкент» йўналишида Россия ва Қозоғистон чегараси бўйлаб 11 000 метр баландликда парвоз қилаётиб, ушбу ҳодисага дуч келган.

 

Натижада, парвоз кемасининг олди ойналарига зарар етган.

 

Экипаж белгиланган процедураларни амалга оширганидан сўнг, парвозни давом эттиришга қарор қилинган.

 

Тошкентга қўниш эса жадвалга мувофиқ амалга оширилган.

 

Парвоздан кейинги текширувда, шунингдек, метеолокатор бурун конусининг (кок) шикастланиши аниқланган.

 

Маълумот учун, ҳаво кемаси бортида 174 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган.

 

«Uzbekistan Airways» хабарига кўра, ҳозирги вақтда ҳаво кемасининг шикастланган қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда у мунтазам равишда парвозларни амалга оширишни бошлайди.

 

«Ушбу ҳодиса парвозларни давом эттириш учун таҳдид ёки жиддий муаммо туғдирмайди. «Uzbekistan Airways» АЖ Ахборот хизмати авиакомпания учун йўловчилар хавфсизлиги юқори ўринда туришини эслатиб ўтади», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//