Ўзбекистонлик яна бир курашчи чорак финалга йўл олди

Сақлаш
19:50 / 06.08.2024 377 0

Юнон-рум курашчиси Рустам Ассаколов (-97 кг) ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятли старт олди.

 

Тажрибали спортчи 1/8 финалда гондураслик Кевин Мехияни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди.

 

Ушбу босқичда унга арманистонлик Артур Алексанян рақиблик қилади.

 

Актенге Кеунимжаева ҳам Олимпиададаги илк баҳсини ўтказди.

 

 

У аёллар курашининг -50 кг вазн тоифасидаги 1/8 финалида украиналик Оксана Ливач билан беллашди.

 

Баҳс Ливачнинг ғалабаси билан якунланди.

 

Энди у финалгача етиб борган тақдирдагина Актенге бронза медали учун курашиш имконини сақлаб қолади.

 

Маълумот учун, Актенге Кеунимжаева аёллар курашида дебют қилган илк ўзбекистонлик аёл спортчи ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//