Спорт
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари доирасида 4 август кунига ўтар кечаси қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғли америкалик Ҳарвей Жаҳмалга қарши чорак финал жангини ўтказди.
Жанг давомида унга Ўзбекистон делегациясидан борган мураббий Акмал Ҳасанов секундантлик қилган.
Сабаби, Мунарбекнинг шахсий мураббийи Беганас Султанбаев аккредитация муаммолари сабаб Парижга боролмаган. У жангни ўз уйида экран қаршисида томоша қилган.
Спортчи таништирув вақтида рингга икки мураббийи билан чиққан.
Ўзбекистонлик мураббий жангдаги танаффус давомида Мунарбекнинг юзига сув сепиб турган ва унга жанг усуллари ҳақида керакли маслаҳатлар берган. Бу ҳолат тасвирлаган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди ва кенг жамоатчиликнинг олқишига сазовор бўлди.
Якунда қирғизистонлик боксчи ғалаба қозонди.
Маълумот учун, ярим финалга чиққан Мунарбек Сейитбек ўғли кейинги жангини 9 августда болгариялик Ҳавиер Ибанез Диазга қарши ўтказади.
Маданият
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77376
Жамият
56501
Жамият
55701
Жамият
50751
Жамият
//
Изоҳ йўқ