
Жамият
Дониёр Ғаниев Қонунчилик палатасидаги депутатлик фаолиятини якунлади. У эндиликда ижро ҳокимиятида инвестиция йўналишида фаолият юритади. Бу ҳақида депутатнинг ўзи маълум қилди.
«Сайловчилар билдирган ишончни оқлаш, уларнинг дарду ташвишларини, муаммо ва хоҳишларини Парламент минбарига олиб чиқиш, қабул қилинган қонунларни адолатли ва инсонпарвар бўлишига ҳисса қўшиш, мурожаат қилган фуқароларга ёрдам бера олиш имконияти мен учун депутатликнинг энг катта шарафи бўлди. Бундай имконият ва бахт менга насиб қилганидан ҳар доим фахрланаман», дейди Ғаниев.
Депутат ўз фаолияти давомида виждонига қарши бормасликка, принципларига содиқ қолишга қўлидан келганча ҳаракат қилганини таъкидлайди.
«Албатта, депутатлик фаолиятимга энг муносиб баҳони сайловчилар беради. Балки, менга овоз берган сайловчиларнинг ишончини ҳар доим ҳам оқлай олмагандирман. Бироқ, виждонимга қарши бормасликка, принципларимга содиқ қолишга қўлимдан келганча ҳаракат қилдим. Инсонлар оғирини енгил қилишга хизмат қилувчи ижобий нормаларни қўллаб-қувватлашдан, фуқаролар манфаати ва ҳуқуқларига зид деб билган қонунларга эса қарши туришдан иккиланмадим», дейди у.
Ғаниевнинг ёзишича, депутат сифатида самарали фаолият олиб борган бўлсада, бу фаолиятда давом этиш ўзи учун ҳам, сайловчилар учун ҳам манфаатли бўлмаслигини тушуниб етган. Шунинг учун у янги челенж ва имкониятларни қарши олишнинг айни вақти келганини билдирган,
«Инсон атрофидаги ўзгаришлар, реаллик билан ҳисоблашиши ҳамда ўз имконият ва қобилиятларини тўғри баҳолай олиши керак. Гарчи депутат сифатида самарали фаолият олиб бордим, деб ўйласамда, бу фаолиятда давом этиш ўзим учун ҳам, сайловчилар учун ҳам манфаатли бўлмаслигини тушуниб етдим. Менимча, ҳаётимда ўзгаришлар қилиш, янги челенж ва имкониятларни қарши олишнинг айни вақти.
Шу боис, депутатлик мандатимни тугатишга, янги сайловларда номзодимни илгари сурмасликка қарор қилдим. Бундан кейинги фаолиятимни эса ижро ҳокимиятида инвестиция йўналишида (депутатликдан аввал ҳам шу йўналишда ишлаган эдим) масъул ходим сифатида давом эттирадиган бўлдим. Ўзи хайрли қилсин.
Фурсатдан фойдаланиб, менга ўз вакиллигини ишонган Марғилон округи сайловчиларига, фаолиятимни эътироф этиб, қўллаб-қувватлаган жамоатчилик фаоллари, ОАВ вакиллари ва кўплаб блогер дўстларимизга билдирилган ишонч ва қўллов учун миннатдорчилик билдираман», деб ёзади собиқ депутат.
Шунингдек, у «Парламент йиғилишларида ҳар доим ўз фикримни айтишга имконият яратган Қонунчилик палатаси Спикерига, ялпи ва фракция йиғилишларида қўллаб-қувватлаган ҳамкасб депутатларга ҳамда қонун лойиҳаларини такомиллаштиришда керак бўлса депутатлардан ҳам кўпроқ меҳнат қиладиган Палата девони ходимларига» ҳам раҳмат айтган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ