“Зиёлилар овози, маърифатли олимларимиз минбарини яратиш ҳақида кўп ўйлардим” — Отабек Ҳасанов

Сақлаш
18:16 / 05.08.2024 266 0

“Зиёлилар бирлашса, бир овозга айланса,

жамиятда маърифат қудратли кучга айланади!

 

Шундай мақсад билан, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов 3 август куни мамлакат зиёлилари билан навбатдаги учрашувини ўтказди.

 

 

“Бугун маънавият ҳамма соҳалардан ўн қадам олдинга чиқиши учун зиёлилар овози, маърифатли олимларимиз минбарини яратиб беришимиз керак” – дейди Ҳасанов учрашув ҳақида ўз Телеграм саҳифасида маълум қиларкан.

 

 

Ҳасановга кўра, Марказдаги лойиҳалар айнан шу мақсадга асосланган.

 

 

Мақсадлар натижаси ўлароқ, зиёлилар суҳбати, янги китоб тақдимотлари ва бошқа маърифат улашувчи тадбирлар учун замонавий платформа яратилди. Ушбу платформа ёшларни маърифатга чорлаш, зиёлиларнинг билим захирасидан унумли фойдаланиб, уни халққа етказишда муҳим кўприк вазифасини ўтайди.

 

 

Учрашувда олим, ижодкор ва зиёлилар билан суҳбатдан сўнг, Маънавият ва Маърифат марказида ташкил этилган ижод лабораторияси том маънода уларга фойдаланиш учун топширилди.

 

 

“Миллат масъулиятини англаш, эзгу фикрларни уйғотишда зиёлилар овози керак!” – Отабек Ҳасанов.

 

Зиёлиларнинг мамлакат келажагидаги аҳамиятини юқори баҳолайдиган Ҳасанов бу каби учрашув тадбирларини доимий ташкиллаштиришни канда қилмайди. Улардан яна бири 1 август куни Ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтган шоир, ижодкорлар билан мулоқот бўлиб, унда бир қатор йўналишларда мақсадли лойиҳаларни амалга оширишга келишилди. Хусусан:

 

 

  • “Маънавият фестивали” да тарғиботчилар сафида ижодкор-зиёлилар сафини кенгайтириш;
  • Ватанпарварлик, миллий ғурур мавзуларида шеър, ҳикоя каби йўналишларда танловлар ташкил этиш;
  • Мактабгача таълим ташкилотларида фойдаланиш учун болаларга мўлжалланган шеърий тўпламлар нашр этиш;
  • Янги нашр этилган асарлар ҳақида Марказнинг рақамли тарғибот лабораториясида қизиқарли, замонавий медиа маҳсулотлар тайёрлаш;
  • Болалар адабиётини ривожлантириш йўналишида ҳамкорликда ишлаш каби бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш мақсад қилинган.

 

Бу борада таклиф ва фикр-мулоҳазаси бўлган барча ижодкорлар, жумладан, ёшлар ҳам Марказга таклиф қилиниши айтилган.

 

 

Бу каби учрашув тадбирлари аввалроқ пойтахтдаги Тарих институти олимлари ва ёш тадқиқотчилари, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамда олим ва зиёлилардан иборат экспертлар гуруҳи, олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорлари, ёш мустақил тадқиқотчилар билан, қолаверса, ҳудудлардаги олим, бобуршунос ва тарихчилар билан ҳам доимий тарзда ўтказиб келинади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//