Цитора Турдибековага 50 минг АҚШ доллари қийматидаги пул мукофоти берилади

Сақлаш
16:38 / 05.08.2024 125 0

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв Париж-2024 Олимпиа ўйинларида гендер тестидан ўта олмаган спортчиларга қарши рингга чиқишга мажбур бўлган боксчилар мукофотланишини маълум қилди.

 

Хабарга кўра, ассоциация Олимпия ўйинларидаги бундай вазиятдан норози.

 

Таъкидланишича, гендер тестидан ўта олмаган спортчиларга мусобақаларда қатнашишга рухсат бериш спорт обрўсига жиддий путур етказади ва спортчиларга нисбатан ҳурматсизлик белгиси ҳисобланади.

 

«IBA ҳар бир спортчини ҳимоя қилади. Ташкилот Олимпиада баҳсларида бундай спортчиларга қарши рингга чиқиб, мағлубиятга учраган спортчиларни худди биринчи ўринни олган боксчилардек мукофотлайди. Биз ҳаммани гендер дискриминациясидан ҳимоя қиламиз.

 

Ҳозир Олимпиада ўйинларида рўй бераётган воқеалар барча замонлар учун шармандалик. Спортчилар ХОҚ раҳбариятининг уқувсизлиги туфайли зарар кўрмоқда. Ҳалол рақобатнинг йўқлиги сабаб ўз фаолиятини якунламоқда», дейди Кремлёв берган баёнотида.

 

Хабар қилинишича, Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Олимпиадада олтин медални қўлга киритган ғолибларга 100 минг АҚШ доллари (50 минг спортчининг ўзига, 25 минг мураббийига, 25 минг мамлакат бокс федерациясига), кумуш медаль эгалари 50 минг ҳамда бронза медали учун 25 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти берилишини маълум қилган эди.

 

Маълумот учун, ўзбекистонлик боксчи Ситора Турдибекова ҳам гендер тестидан ўта олмаган рақибига қарши рингга чиқишга мажбур бўлган эди.

 

Бундан ташқари, италиялик боксчи Анжела Каринини ҳам жазоирлик Иман Ҳелиф билан кечган жангда жароҳат олиб, мусобақани илк раунддаёқ тарк этган эди. Жазоирлик боксчи унинг бурнини синдирган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//