Жамият
Сочга эрта оқ тушишининг сабаби очиқланди.
Маълум бўлишича, сочга меланин пигментини ишлаб чиқарадиган меланосит ҳужайралари ранг беради. Ёш ўтган сайин уларнинг фаоллиги пасайиши туфайли меланин ҳосил бўлиши камаяди ва оқибатда соч оқара бошлайди.
Сочга эрта оқ тушишининг энг асосий омили эса ирсий мойиллик ҳисобланади. Меланоситларнинг сони ва фаоллиги, аввало, генларга боғлиқ экан.
Масалан, агар инсоннинг яқин қариндошларида соч барвақт оқарган бўлса, катта эҳтимол билан, унда ҳам бу жараён ёшликдан бошланади.
Бундан ташқари, сочга эрта оқ оралашига сурункали стресс ҳам сабаб бўлади. Зўриқиш, тез-тез асабийлашиш ҳужайралар, шу жумладан, меланоситлар тезроқ қаришига олиб келади. Натижада соч ўзининг табиий рангини йўқотиб, оқаради.
Б12, Д3 витаминлари, мис, темир ва рух соч ҳамда тери саломатлигини сақлашда муҳим роль ўйнайди. Шу боис уларнинг етишмаслиги ҳам меланин ишлаб чиқарилишининг пасайишига олиб келиши мумкин.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, сочда оқ толаларнинг эрта пайдо бўлиши доим ҳам ирсий мойиллик ва стрессга боғлиқ бўлавермайди. Бунга гормонал ўзгаришлар, шунингдек, витилиго, ареата алопесияси каби аутоиммун ҳамда гипертиреоз, гипотиреоз ва қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши билан боғлиқ бошқа касалликлар ҳам таъсир қилиши мумкин.
Ҳаво ифлосланиши ва кучли ультрабинафша нурлари, носоғлом турмуш тарзи, чекиш, алкоголь ичимликларни истеъмол қилиш ҳам соч ва терига зарар етказиб, қариш жараёнини тезлаштиради ҳамда сочларнинг эрта оқариш хавфини оширади.
Соч эрта оқаришининг олдини олиш учун қуйидагилар тавсия этилади:
▪️ Стресс ва зўриқишдан сақланиш.
▪️ Тўғри ва вақтида овқатланиш. Б12, Д витаминлари, биотин ва рухга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш.
▪️ Кунига камида 7-8 соат ухлаш.
▪️ Зарарли одатлардан воз кечиш.
▪️ Етарли миқдорда сув ичиш.
▪️ Сочни тўғри парвариш қилиш. Фен, дазмол ва бошқа воситалардан камроқ фойдаланиш.
▪️ Спорт билан шуғулланиш.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ