Спорт
Бугун Париж-2024 ёзги Олимпиадаси доирасида спорт курашлари беллашувлари старт олади.
Маълумот учун, мазкур турдаги спорт мусобақасида Ўзбекистон терма жамоасидан 4 нафар эркин курашчи қатнашади. Шу ҳисобда, 3 нафар юнон-рим курашчи ва ягона аёл курашчи гиламга чиқади.
Булар – Ғуломжон Абдуллаев, Разамбек Жамалов ва Жавраил Шапиев ҳамда Актенге Кеунимжаева.
Бугун юнон-рум курашида 60 кг вазн тоифасида Исломжон Баҳромов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Баҳромов учун Париж Олимпиадаси дебют ҳисобланади.
«Вазннинг амалдаги ғолиби кубалик Луис Орта мусобақага келмаган. Кумуш медаль соҳиби Фумита эса Парижда ўз медалини олтинга айлантиришга ҳаракат қилади. Шунингдек, бронза медали эгалари хитойлик Валихан Саилике ҳамда Россия вакили Сергей Емелин ҳам бу сафарги мусобақани ўтказиб юборади», дейилади хабарда.
Беллашув Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ