Тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар давлат органларига ишга жойлаштирилади

Сақлаш
20:19 / 02.08.2024 143 0

Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлганда уларни давлат органлари ва ташкилотларига йўлланма асосида ишга жойлаштириш амалиёти жорий этилиши мумкин. Мазкур жараёнларни асословчи нормалар қонунчиликка киритилмоқда.

 

Бунда иш берувчиларга ижтимоий мажбурият юкланади.

 

Яъни, киритилаётган нормалар тасдиқлангач иш берувчи давлат ташкилотлари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси бўйича (маҳаллий меҳнат органлари томонидан йўлланма асосида) ишга юборилган тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларни ишга қабул қилиши шарт бўлади.

 

Бунда йўлланмалар ташкилотнинг бўш (вакант) иш ўринлари асосида берилади. Агар иш берувчи ташкилот бўш иш жойи бўла туриб, ишга олиш талабини асоссиз равишда рад этса, муассаса қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

 

Бундан ташқари, энди тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган тегишли билим ва кўникмаларга эга хотин-қизларнинг маълумотлари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси асосида маҳаллий меҳнат органларига рўйхат тариқасида тақдим этилди. Меҳнат органлари эса мазкур рўйхатга киритилганларни уларнинг мурожаатисиз ҳам иш қидираётган шахслар сифатида базага киритиб боради.

 

Шу ҳисобда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси асосида маҳаллий меҳнат органларига рўйхати тақдим этилган тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган хотин-қизлар уларнинг мурожаатисиз иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//