«Қўлларингдан бало ҳам келмайди» – Андижон вилояти ҳокими

Сақлаш
19:19 / 02.08.2024 162 0

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокимининг қандайдир тадбирда «Менинг гапларимдан кавак қидирмаларинг, қўлларингдан бало ҳам келмайди» деб гапираётгани тасвирланган видео тарқалди. Видеога берилган изоҳларда ҳоким бу гапни журналистларга қарата айтилгани таъкидланган.

 

Бироқ Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муслимбек Иброҳимов ҳокимнинг мазкур гапи журналистларга эмас, бошқа даврада, бошқа инсонларга қаратилиб айтилганини маълум қилди.

 

«Ҳокимнинг бу гапи бошқа даврада, бошқа инсонларга қаратилган эди. Тармоқларда тарқалаётган видеода эса журналистлар акс этган. Ушбу видеога овоз қўйилган ва монтаж қилинган. Бу ишни қилган журналист хато қилганини тан олиб, видеони ўзидан ўчирди», дея ҳолатни тушунтиради у.

 

Шундай бўлсада, Иброҳимов мазкур видео қайси журналист томонидан тарқатилгани, вилоят ҳокимининг «менинг гапларимдан кавак қидирмаларинг, қўлларингдан бало ҳам келмайди», деган гапи айнан кимга қаратилганига аниқлик киритмаган. Бу ҳақида сўраган журналистга эса маълумотни очиқлашдан тийилишини билдирган.

 

Шунингдек, матбуот котиби видеодаги журналистларнинг «Дунё садолари» фестивалига киритилмаётгани ҳақидаги айбловига ҳам жавоб берган.

 

«Шу ҳудудда фестивалга кириш учун мана шундай 6 та кириш эшиклари ташкил қилинган. Бироқ журналистлар ўша куни тадбир аввалида айнан шу кириш жойига келган ва киритишларини талаб қилган. Миллий гвардия ходимлари журналистларга кириш эшиклари кўплигини, айнан шу жойдан хорижлик санъаткорнинг кириши режалаштирилганини, санъаткорнинг илтимосига кўра, журналистлар санъаткорнинг чиқишидан олдин уни безовта қилмаслиги учун шу кириш жойи унга мўлжалланганини тушунтирган. Шахсан ўзим бир қанча журналистни фестивалга олиб кирдим. ОАВ вакилларининг ҳудудга киришига тўсиқ бўлганда, шунча материаллар чиқармиди?» дея изоҳ берган Муслимбек Иброҳимов.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//