Ижод мактаблари ўқитувчиларни ишга таклиф қилмоқда

Сақлаш
17:33 / 02.08.2024 152 0

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бир қатор ижод мактабларига йўналишлар бўйича мутахассисларни ишга таклиф қилади.

 

Жумладан, Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби қуйидаги йўналишлар бўйича ўқитувчиларга иш ўрни таклиф қилади:

➖Информатика (IТ мутахассис) фани ўқитувчиси;

➖Математика фани ўқитувчиси;

➖Инглиз тили фани ўқитувчиси;

➖Иккинчи хорижий тил (немис, корейс, француз, испан, итальян, хитой, япон, турк тили) мутахассиси;

➖Технология (информатика, робототехника) фани ўқитувчиси;

➖Санъат (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа) фани ўқитувчиси;

➖География фани ўқитувчиси;

➖Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси;

➖Мусиқа фани ўқитувчиси;

➖Тўгарак раҳбари (веб-дизайн, компьютер графикаси, журналистика);

➖Лаборант (кимё, биология, физика);

➖Кутубхона иши мутахассиси;

➖Тарбиячи-педагог (инглиз тили, она тили ва адабиёт, тарих).

 

Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида номзод учун:

➖Математика фани ўқитувчиси;

➖Биология фани ўқитувчиси;

➖Инглиз тили фани ўқитувчиси;

➖Иккинчи хорижий тил (немис, корейс, француз, испан, итальян, хитой, япон, турк тили) фани ўқитувчиси;

➖Технология (информатика, робототехника) фани ўқитувчиси;

➖Санъат (тасвирий санъат, чизмачилик) фани ўқитувчиси каби иш ўринлари бор.

 

Ушбу лавозимларга қизиқувчи ўқитувчилардан талаб қилинади ҳужжатлар:

• номзоднинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка);

• шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

• бакалавр/магистратурани тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;

• малака тоифа сертификати;

• тил билиш ва мутахассислик фани бўйича сертификат.

 

Талабгор ўқитувчилар энг камида 2-малака тоифасига эга бўлишлари шарт. Тил билиш ва мутахассислик фани бўйича сертификатлар эса танловда устуворлик беради.

 

Ҳужжатларни жорий йилнинг 10 август кунига қадар ушбу манзилга жўнатиш сўралган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//