Июль ойида бозор маҳсулотларининг нархи қанчалик ўзгарди?

Сақлаш
15:22 / 02.08.2024 145 0

2024 йил июль ойи охирида Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотлари нархларининг мавсумий пасайиши фонида 0,28 фоизли дефляция қайд этилди. Бу 2023 йил июль ойидаги кўрсаткичдан бироз пастроқ (-0,16 фоиз) . Йиллик инфляция эса (2023 йил июлига келиб) 10,47 фоизгача секинлашган.

 

Статистика агентлигининг маълумотига кўра, мазкур ойда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,5 фоизга пасайган бўлса, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,7 фоизга, пулли хизматлар нархи 0,5 фоизга қимматлашган.

 

Маҳсулотларнинг нархларидаги ўзгаришлар қуйидагича:

 

Арзонлашганлари:

▪️ тухум – 2,5 фоизга;

▪️ сут – 0,5 фоизга;

▪️ шакар – 0,3 фоизга;

▪️ ун – 0,3 фоизга

▪️ помидор – 40,7 фоизга;

▪️ бақлажон – 35,8 фоизга;

▪️ қовун – 31,3 фоизга;

▪️ булғор қалампири – 31,3 фоизга;

▪️ бодринг – 11,9 фоизга;

▪️ олма – 5,6 фоизга;

▪️ картошка – 2,6 фоизга;

▪️ пиёз – 1,7 фоизга.

 

Қимматлашган:

▪️ гуруч – 0,5 фоизга;

▪️ мол ва қўй гўшти – 1,5 фоизга;

▪️ кунгабоқар ёғи – 1 фоизга;

▪️ карам – 4,3 фоизга;

▪️ сабзи эса – 2,2 фоизга.

 

Шунингдек, дори-дармонларнинг нархи июль ойида ҳам ўсишда давом этган (ой давомида – 2,2 фоиз). Хусусан, томир кенгайтирувчи дорилар 2,9 фоизга қимматлашган.

 

Ёнилғи маҳсулотларида ҳам ўзгариш бўлган. Масалан. пропан 3,8 фоизга қимматлашган бўлса, бензин 0,7 фоизга арзонлашган. Метан нархи эса ўзгармай қолган.

 

Ой давомида шаҳарлараро поездларда саёҳат нархи 3,4 фоизга, республика бўйлаб ҳаво қатнови 0,6 фоизга, халқаро йўналишларда 0,9 фоизга, маданият ва истироҳат боғлари хизматлари 7,1 фоизга, электрон тўлов тизимлари орқали пул ўтказмалари хизматлари 4,6 фоизга қимматлашган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//