Рақобат қўмитаси «пропан» газ нархларининг кескин ошганлиги юзасидан ўрганиш ишларини бошлади

Сақлаш
20:14 / 01.08.2024 233 0

Қўмита ўз ваколатлари доирасида тегишли ўрганишларни олиб бораётганини маълум қилди.

 

Ижтимоий тармоқларда метан ва пропан газ нархларининг кескин ошганлиги юзасидан эътирозлар тарқалиб, жамоатчилик томонидан қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

 

Рақобат қўмитаси юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда ўз ваколатлари доирасида «товар-хом ашё биржалари орқали реализация қилиниши белгиланган суюлтирилган газ маҳсулотининг қуйилиши ва сотилиши юзасидан тегишли ўрганишларни олиб бораётганини» хабар қилди.

 

Хабарда айтилишича, ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

 

«Маълумот учун, Рақобат қўмитаси ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда биржа савдоларида сотилаётган юқори ликвидли маҳсулотларнинг реализацияси ҳолатини доимий таҳлил қилиб келади, хусусан, суюлтирилган газнинг нархлари ошиши мумкинлигини олдиндан прогноз қилган ҳолда, унинг нархини барқарорлаштиришни таъминлаш мақсадида тегишли чоралар кўриш юзасидан масъул регуляторга (15.07.2024 йил) хабар юборилган», дейилади қўмита баёнотида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//