Жамият
Рақобат қўмитаси бир гуруҳ санъаткорлар чиққан купеда ҳаво совитиш тизими ишламагани юзасидан ўрганишларини маълум қилди. Эндиликда купе типидаги вагонларнинг ҳаво совитиш тизими учун тўлов ундирилмайди, пуллар чипта нархидан чегириб қолинади. Йўловчи вагонининг совитиш тизими ишламаган тақдирда маълум суммадаги маблағлар компенсация сифатида қайтариб берилади.
Рақобат ва истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига кўра, эндиликда кондиционери ишламаган купе учун чиптадан маълум миқдордаги пул чегириб қолинади.
Яъни, совитиш тизими хизматлари учун ҳам чиптага тўлов қилинган, аммо йўловчи поездларида ҳаракатланган пайтда кондиционер ишламаса ва бу ҳолат ўз тасдиғини топса, йўловчиларга ҳаво ҳароратини мўътадиллаштириш ва совитиш тизимлари ишламаганлиги учун тегишли миқдордаги пул маблағлари компенсация сифатида қайтариб берилади.
Шунингдек, «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ томонидан шу йилнинг 19 июль санасидан купе типидаги вагонларнинг ҳаво совитиш тизими учун тўлов ундирилмайди, чипта нархидан чегириб қолинади.
Қолаверса, қўмита юқоридаги каби муаммолар юзасидан ташкилотнинг ўзи ёки «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖга кондиционер ишламаётганлигини тасдиқловчи фото ва видео материаллари билан тегишли рақам ва электрон почта манзилларига мурожаат қилиш мумкинлиги айтилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ