Италия бош вазири Тошкентда бўлди

Сақлаш
16:26 / 01.08.2024 136 0

Италия бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан Хитойда бўлди ва қайтаётиб, Тошкентга қисқа муддатга қўнди. У билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Бахтиёр Саидов учрашди.

 

Италия Вазирлар Кенгаши раиси Жоржа Мелони 28−31 июль кунлари расмий ташриф билан Хитойда бўлди ва у ердан қайтаётиб, 31 июль куни кечқурун Тошкентга қисқа муддатга тўхтаб ўтди. Уни аэропортда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кутиб олди.

 

Вазир ўзининг Телеграм каналида учрашув чоғида Шавкат Мирзиёев номидан эзгу тилаклар билдирганини ёзган.

 

«Ўзбекистон-Италия стратегик шериклик алоқалари кенг қамровли бўлиб, жадал суръатларда ривожланмоқда», дея қўшимча қилган вазир.

 

Учрашувнинг бошқа тафсилотлари келтириб ўтилмаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//