Жамият
Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистонда Youtube «нормал режимда» ишлаётгани, Россияда видеохостинг тезлигининг пасайгани Ўзбекистонга «ҳеч қандай таъсир кўрсатмагани»ни билдирди.
Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистонда Youtube видеоҳостинги фаолияти секинлашгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда YouTube платформасига кириш қийинлашгани, хусусан, роликларни юклаш тезлиги секинлашгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Турон Телеcом интернет провайдери YouTube'га кириш билан боғлиқ узилишлар кузатилаётгани ва бу маълум бир интернет-провайдерга боғлиқ муаммо эмаслигини билдирди.
Спот нашрининг вазирлик матбуот котиби Шерзод Аҳматовга таяниб ёзишича, YouTube «нормал режимда» ишламоқда. Бундан ташқари, Россияда видеоҳостинг тезлигининг пасайгани Ўзбекистонга «ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган».
«Агар YouTube бир мамлакатда секинлашса, бу Ўзбекистонда ҳам секинлашади дегани эмас, яъни у бир мамлакатга боғланиб қолмаган», — деган Шерзод Аҳматов.
2024 йил июль ўрталарида «Ростелеком» интернет-провайдери Россия ҳудудида YouTube видеоҳостинги фаолияти секинлашганини маълум қилганди. Бунга АҚШнинг Alphabet компаниясини маҳаллий серверлари ишида «техник муаммолар» кузатилаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Россия Давлат думаси депутати Александр Хинштейнга кўра, Россияда YouTubeʼга кириш тезлиги 70 фоизгача тушиб кетган. Бундай чекловлар фақат десктоп версияларга тааллуқли экани ва ҳозирча мобил қурилмаларга таъсир кўрсатмаслиги айтилмоқда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ