
Жамият
Афғонистоннинг анорли ичимлиги сифат талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг маълум қилишича, бозорлар ва савдо расталарида сотилаётган «Royal» савдо белгиси остидаги анор шарбати маҳсулоти техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабига қай даражада мос келиши ўрганилган.
Таҳлилларга кўра, «Royal» савдо белгиси остидаги анор шарбати маҳсулоти тамғаланиши (маркировка) бўйича УзТР.490-022:2017 «Озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент»ининг 8, 36, 53 ва 58-бандлари талабларига номувофиқ бўлган.
Аккредитланган синов лабораториясининг хулосаси бўйича ушбу маҳсулот таркибида «Азорубин, Э 122» моддаси белгиланган меъёрдан ортиқ эканлиги аниқланган.
Яъни, шарбат таркибида ранг берувчи (E122 азорубин, E сариқ хинолин, FCF E110 сариқ “қуёш ботиши”, АS E129 қизил мафтункор, 4R E124 понсо ва E102 тартразин) озиқ-овқат маҳсулотлари учун «Таркибида ранг берувчи (ранг берувчилар) мавжуд, улар болаларнинг фаоллигига ва диққатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин» деган огоҳлантирувчи ёзув ёзилиши керак.
Мазкур ҳолатлар Ўзбекистоннинг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги, «Стандартлаштириш тўғрисида»ги, «Метрология тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги қонунлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига зид бўлиб, уларни бажармаслик қонун бузилишига олиб келиши таъкидланган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ