Жамият
Жорий йилнинг 30 июлида БМТ Тараққиёт Дастури (UNDP) Акико Фужиини Ўзбекистондаги янги доимий вакиласи этиб тайинланганини эълон қилади.
Маълумот учун, Акико Фужии БМТ Тараққиёт Дастурида 25 йилдан ортиқ тажрибага эга ва у бутун дунёда турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
Жумладан, у Ўзбекистонга тайинланишидан олдин БМТ Тараққиёт Дастурининг Малдив оролларидаги доимий вакиласи, ҳамда Вьетнам, Фижидаги кўп мамлакатли идора (ўз ичига Фижи, Микронезия Федератив Давлатлари, Кирибати, Маршалл ороллари, Науру, Палау, Тонга, Тувалу ва Вануату давлатларини олади) ва Ямайкада доимий вакил ўринбосари бўлиб ишлаган.
Унинг БМТ Тараққиёт Дастуридаги кенг қамровли фаолияти Судан, Токио ва Покистонда ҳам муҳим роль ўйнаган.
Акико Фужии талабалик йиллариданоқ, яъни 1995 йилда Кобе шаҳри яқинидаги зилзила қурбонларига кўнгилли сифатида ёрдам берган.
У Буюк Британиянинг Сассекс университетида гендер ва ривожланиш бўйича, Япониянинг Киото университетида инсон ва атроф-муҳитни ўрганиш бўйича магистр даражаларига эга.
«Фужии хоним Ўзбекистондаги янги лавозимида барча учун адолатли, барқарор ва инклюзив тараққиёт йўлида ишлашни интиқлик билан кутмоқда», дейилади БМТ Тараққиёт Дастури пресс-релизида.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77371
Жамият
56500
Жамият
55700
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ