Жамият
Рақобат қўмитаси бир қатор маҳсулотларни амалдаги ҳужжатларга номувофиқ деб топди.
Маълум бўлишича, улар лаборатория синовларидан ўтказилган.
«Рақобат қўмитаси томонидан назорат хариди учун савдо шохобчаларидан 9 номдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар харид қилинди ва аккредитациядан ўтган лабораторияларга синовдан ўтказиш учун тақдим этилди.
Синов натижаларида 8 номдаги маҳсулотларни амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларига номувофиқлиги аниқланди», дейилади хабарда.
Сифатсиз деб топилган товарлар қуйидагилар:
▪️ «Bruni» шоколадли кекс маҳсулоти;
▪️ «SELLATILGAN MOL GO‘SHTI oliy nav» консерваланган мол гўшти маҳсулоти;
▪️ «BIO KIFER» кифер маҳсулоти;
▪️ «Qand» маҳсулоти;
▪️ «Черноголовка» газланган салқинлантирувчи ичимлик маҳсулоти;
▪️ «URUSSA» кунгабоқар ёғи;
▪️ «Кунжутное масло» ёғ маҳсулоти;
▪️ «Sedana yog'i» ёғ маҳсулоти.
Хабарга кўра, ҳозирда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва сифатсиз маҳсулотларнинг сотилишига чек қўйиш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан юқоридаги товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналарга тегишли чоралар кўрилмоқда.
Илм-фан
Жамият
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77590
Жамият
56642
Жамият
55843
Жамият
50906
Жамият
//
Изоҳ йўқ