
Спорт
Бу мавсумдан бошлаб Осиё чемпионлар Лигаси ўтказилмайди.
Маълум бўлишича, мазкур турнирнинг ўрнига 2 та лига тузилади.
Булар:
▪️ Осиё Элит чемпионлар Лигаси;
▪️ Осиё чемпионлар Лигаси 2.
ОФК мусобақа нуфузини ошириш ҳамда янада кўпроқ мухлисларни жалб этиш мақсадида янгича формат ишлаб чиққан бўлиб, энди бунда клубларнинг иқтисодиётига ҳам эътибор қаратилган.
Жумладан, Осиё Элит чемпионлар Лигасида ғолиб жамоа бир мавсумнинг ўзида 12 млн доллар ишлаб олиши мумкин.
Яъни:
✔️ Гуруҳдан чиқиш – 800 минг доллар;
✔️ Нимчорак финал – 200 минг доллар;
✔️ Чорак финал – 400 минг доллар;
✔️ Ярим финал – 600 минг доллар;
✔️ Чемпион – 10 млн доллар.
Шунингдек, агар жамоа финалда ютқизиб қўйса, бу босқич учун 4 млн доллар олади. Шу ҳисобда, финалгача етиб келган клуб бир мавсумнинг ўзида мусобақадан 6 млн доллар ишлаб топади.
Таъкидлаш лозим, собиқ Осиё чемпионлар Лигасида ғолиб бўлган жамоа атиги 3 млн доллар мукофот олар эди. Осиё Элит чемпионлар Лигаси эса собиқ лиганинг такомиллашган вариантидир.
Мазкур лигада қитъа Шарқ ва Ғарбга бўлинган (12 та жамоадан). Унда 24 та жамоа иштирок этади. Ҳозирда Ғарбнинг 11 та жамоаси аниқ. Бу йилги мавсум мусобақасида Ўзбекистон чемпиони бўлган Пахтакор клуби иштирок этади.
Ғарб минтақасида кураш олиб борадиган 12 та жамоадан 8 таси кейинги босқичга чиқади.
Бунда ҳар бир клуб 8та ҳар хил жамоага қарши 4та уй ва 4та сафар ўйинини (4 та жамоа билан уй учрашуви, 4 та бошқа жамоа билан сафар учрашуви) ўтказади.
Бунда турнир лига кўринишида ўтказилади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ