Жамият
2024 йил 31 июль, соат 23:50дан 5 август, соат 22:00гача электр энергияси учун онлайн тўловлар қабул қилинмайди.
Бу ҳақида «Ҳудудий электр тармоқлари« АЖ матбуот котиби хабар берди.
Маълум бўлишича, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан янги «HET BILLING» дастурий комплекси ишга туширилмоқда. Шу муносабат билан қарийб тўлиқ беш кун давомида Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.
Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тоъловларни амалга ошириб бўлмайди.
Шунингдек, шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар ҳам бўлиши мумкин.
Бироқ ой охирида ҳисоби тугайдиган истеъмолчилар айни муддатда қарздорликка чиқса ҳам автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
77527
Жамият
56604
Жамият
55804
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ