Жамият
Дилбар Ғуломова бошқа ишга ўтишини муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига биноан Матлуба Қаҳҳорова Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Маълумот учун, Дилбар Ғуломова 2019 йилда Дин ишлари бўйича қўмитада янги очилган хотин-қизлар билан ишлаш йўналишига раҳбар этиб тайинланиб, Қўмита раиси ўринбосари лавозимида иш бошлаган эди.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева, Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва диний-маърифий соҳа ташкилот раҳбарлари, қўмита ходимлари иштирок этган йиғилишда Дилбар Ғуломованинг миллий ва диний қадриятларимизни тиклаш, асраб-авайлаш ҳамда жамиятда диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги фаолияти эътироф этилди.
Тадбир якунида Ғуломовага Қўмита раисининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
.jpg)
Матлуба Қаҳҳоровага эса Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари сифатидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тиланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77824
Жамият
56759
Жамият
55989
Жамият
51046
Жамият
//
Изоҳ йўқ