Жамият
Омбудсманнинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакилига фуқаро Ф.Л. алдов йўли билан Россияга ишлашга олиб кетилган синглисини Ўзбекистонга қайтариб олиб келишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Маълум бўлишича, мурожаатчининг синглиси Ф.С. 2024 йилнинг январь ойида фуқаро Д.О.нинг алдови билан Россияга ишлашга кетган.
Мусофир юртга етиб боргач рўйхатга қўйиш важи билан Ф.С. паспорти олиб қўйилган ва 5 ой давомида катта далада мажбурлаб ишлатилган.
Орадан вақт ўтиб, Ф.С. Самара шаҳрига қочишга муваффақ бўлган, аммо ватанига қайтиб келишга имкон тополмаган.
Мазкур мурожаат дарҳол Омбудсман назоратига олиниб, ҳолат Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Республика «Истиқболли авлод» нодавлат нотижорат ташкилоти Жиззах вилоят бўлими билан ҳамкорликда ўрганилган.
Натижада, фуқаро Ф.С. жорий йилнинг 27 июль куни Ўзбекистонга қайтариб олиб келинган.
«Ҳозирда у оиласи бағрида», дейилади хабарда.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77735
Жамият
56714
Жамият
55938
Жамият
50986
Жамият
//
Изоҳ йўқ