Жамият
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда фарғоналик ўқитувчининг кўчма кутубхона ташкил қилиб, мактаб ва хонадонлар, жамоат жойларида китоб улашаётгани ҳақида видео тарқалганди.
Айни кунда Бувайда туманининг энг чекка қишлоқларидан бири – «Янги ҳаёт» МФЙдаги мактабда директор бўлиб фаолият юритаётган Наргиза Ўринованинг кўчма кутубхона ғояси маҳалла ва мактаб учун мўъжазгина кутубхона қурилишига ҳам сабаб бўлган. Қувонарлиси, педагог шахсий скутерида маҳаллада китоб улашишни одат қилган.
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов ушбу кутубхонада бўлиб, фидойи устоз билан суҳбат қурди.
«Биз бу кутубхонани замонавий техникалар, китоблар билан тўлдиришга ёрдам берамиз. Нафақат китоб, балки, асар асосида олинган фильмларни кўриш имкониятини ҳам берадиган шароит яратишга келишиб олдик», – дейди Отабек Ҳасанов.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56810
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ