
Жамият
«Очиқ бюджет»(«Опен будгет»)да доимий тарзда ғолиб бўлиб келаётган маҳаллаларга танаффус берилиши мумкин.
30 июль куни бўлиб ўтган Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар парламент сўровига юборилган жавобни кўриб чиқди.
Мазкур парламент сўрови Қонунчилик палатаси томонидан Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж. Қўчқоровга жўнатилган эди.
Сўров «Ташаббусли бюджет асосида шакллантирилган лойиҳаларни молиялаштириш ва уларнинг натижадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» бўлиб, унга берилган жавобда «Ташаббусли бюджет» лойиҳасини янада такомиллаштириш, илғор ахборот технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда аҳолининг фаол иштирокини янада кенгайтиришда олиб борилаётган амалий ишларга қаратилган.
Жумладан, жорий йил биринчи мавсумдан бошлаб «Бир фуқаро-бир овоз» тамойили жорий этилгани, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида «Очиқ бюджет» порталининг «Андроид» ва «ИОС» тизимларида ишлайдиган мобил иловаси ишлаб чиқилгани таъкидланган.
Бундан ташқари, кенг жамоатчилик ва депутатларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, эндиликда амалдаги тартибга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилмоқда:
▪️ аҳоли сони кичик бўлган маҳаллаларнинг ғолиб бўлиш имкониятини яратиш мақсадида доимий тарзда ғолиб бўлиб келаётган маҳалла(ташкилот)ларга танаффус эълон қилиш амалиётини жорий этиш;
▪️ ходимларни мажбурий овоз тўплашга жалб этиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида овоз бериш босқичи муддатини 10 кунга камайтириш, мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни ғолиб лойиҳалар рўйхатидан четлатиш амалиётини жорий этиш;
▪️ халқ депутатлари ҳудудий кенгашларининг ваколатларини кенгайтириш мақсадида туман (шаҳар) бюджетидан қўшимча маблағ ажратиш ҳисобига ғолиб бўлмаган лойиҳаларни қўшимча ғолиб сифатида эълон қилиш амалиётини жорий этиш.
Ушбу ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Олий Мажлис Сенатига тақдим этилган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ