Илм-фан
Ўзбекистонда стартап лойиҳалар билан танилган SmartChain IT компанияси Исландия компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, ноёб маҳсулот ишлаб чиқди. Бу ҳақида Инновацион ривожланиш вазирлиги маълум қилди.
«Жамоамиз томонидан хорижлик ҳамкоримиз учун янги, ноёб маҳсулот яратилди ва у UnoAR деб номланди. Мазкур тўлдирилган реаллик асосида ишлайдиган технология SmartChainнинг энг яхши технологик ечимлари ва ишланмаларини ўзида мужассам этган. Биринчи хорижий мижозимиз электроника соҳасидаги йирик чакана сотувчилардан биридир», – деган компания директори Бобур Раҳимов.
Ўзбекистонда яратилган ушбу технологиянинг хорижда татбиқ этилганига бир неча ойгина бўлди ва у тобора оммалашмоқда. 2021 йилнинг 6 декабрь ҳолатига кўра, NazzAR платформасида қурилган ечим Исландияда юклаб олинган ўз тоифасидаги AppStore иловаларининг энг машҳур 10 талиги ичида 2-ўринни эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, SmartChain IT компанияси тўлдирилган реалликка асосланган NazzAR мобил иловасини яратган. Смартфон орқали NazzAR белгисига йўналтирилганда мобил қурилма экранида реал объектларнинг 3D шакллари, видео роликлари, фото суратлар жонланади. Юртимизда бугунги кунда NazzAR мобил иловасининг имкониятлари туризм соҳасида, айниқса музейларда кенг қўлланилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ