Иқтисод
Марказий банк меҳнат бозори бўйича қилинган шарҳни тақдим қилди.
Унга кўра, II чоракда бўш иш ўринларининг ўртача ойлик ҳажми 35,7 мингтани ташкил қилди. Бу эса I чоракка нисбатан 3 фоизга кам дегани.
Шунингдек, таҳлилларда II чоракда иш қидириш бўйича сўровлар ва иш таклиф қилувчи платформаларга ойлик ташрифлар камайгани ҳам айтилган.
Энг қизиғи, иш таклиф қилинаётган интернет саҳифаларига хорижий давлатлардан ташриф буюрувчилар сони сезиларли даражада кўпайди (40 фоиз).
Ўзини ўзи банд қилганлар сони таҳлил қилинганда, улар 3,5 млн нафардан ошгани кўринади. Уларнинг 41 фоизи маиший хизмат, 26 фоизи эса қишлоқ хўжалигида фаолият олиб бормоқда.
Такси хизматлари соҳасида ҳам ўзини ўзи банд қилганлар сони ярим миллион нафардан ошган.
Шундай бўлсада, иш ҳақининг йиллик номинал ўсиш суръати 17,4 фоизгача, реал ўсиш суръати эса 7,4 фоизгача секинлашгани маълумотда келтирилган.
Бироқ бу ҳамма соҳада ҳам секинлашиш бор дегани эмас. Масалан, қурилиш соҳасида иш ҳақининг ўсиши секинлашиб бораётган бўлса, транспорт, савдо, алоқа ва ахборотлаштириш соҳаларида ўсиш нисбатан юқори.
Хабарга кўра, мамлакатга кириб келган пул ўтказмалари 6,5 млрд долларни ташкил қилган ва бу кўрсаткич 25 фоизга ошганини билдиради.
Пул оқимининг келишида Россиянинг улуши ҳамон катта бўлсада, бошқа давлатлардан кириб келаётган пул ўтказмалари миқдори ҳам сезиларли даражада кўпайган.
Масалан, меҳнат миграциясини диверсификация қилиш ортидан АҚШ (+43 фоиз), Германия (+64 фоиз), Полша (+93 фоиз ва Жанубий Кореядан (+90 фоиз) кириб келган пул ўтказмалари кескин ўсган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ