Жамият
Сурат олинган куни клиниканинг хўжалик транспорти бузилиб қолган ва шу сабабли юк «Тез ёрдам» машинасига ортилган.
Ижтимоий тармоқларда «Самарқандда тез ёрдам машинаси қоплар тўла пиёз олиб кетмоқда» мазмунидаги фотосурат тарқалди.
Республика тез тиббий ёрдам маркази ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказиб, мазкур автомашина «Тез ёрдам» хизматига тегишли эмаслигини маълум қилди.
Расмий муносабатга кўра, автоулов тез тиббий ёрдам хизматига эмас, балки Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатаётган хусусий клиникалардан бирига тегишли.
Ундан беморларни даволаш учун шифо масканига олиб келиш, яшаш манзилига элтиб қўйиш ва мобил тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадларида фойдаланиб келинган.
Клиника вакилларининг изоҳлашича, ушбу тадбиркорлик субъектига қарашли хўжалик автомашинаси ҳаракатланиш, яъни юк ортиб келиш чоғида йўлда бузилиб қолган. Оқибатда пиёзни манзилга етказиш учун фотосуратда акс этган транспорт воситасидан фойдаланишга тўғри келган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77660
Жамият
56684
Жамият
55902
Жамият
50955
Жамият
//
Изоҳ йўқ