
Жамият
Ижтимоий тармоқларда икки нафар фуқаро Ўрта Осиё чўл тошбақасига мажбурий равишда нос чектиргани тасвирланган видеолар тарқалди ва бу жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.
Шундан сўнг, ҳолат Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилган.
Хабарга кўра, мазкур хатти-ҳаракатларни Денов тумани «Янгикуч» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар — Ҳ.Н ва М.Н. жорий йилнинг апрель ойи бошида содир этган.
Ойдинлик киритилишича, фуқаро Ҳ.Н. ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасини юритиш учун маҳалласидаги даштликдан тошбақа ушлаб, нос чектирган.
Ушбу ҳолат юзасидан Денов туман Ички ишлар бўлими томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилган.
Шунингдек, улар қилмишидан пушаймонлигини билдириб, халқдан узр сўраган.
Якунда Ҳ.Н ва М.Н.нинг ҳар бирига МжтКнинг 111-моддасига асосан БҲМнинг 3 баробари – 1 млн 20 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ