Жамият
Тошкент шаҳри Яккасарой тумани ИИО ФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими собиқ бошлиғи З.А. 7 йилга қамалди.
Маълум бўлишича, у пул эвазига Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига ноқонуний тарзда ID карта ҳамда «қизил паспорт» расмийлаштириб берган.
Жумладан, З.А. «Донна Глобал» МЧЖ (стол услуг) раҳбари Д.Ш. (марҳум, жиноят ишининг унга тегишли қисми тугатилган) билан биргаликда 9 нафар чет эл фуқаросига Ўзбекистон Республикаси фуқароси ID картаси ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспортини тайёрлаб, 4 минг доллардан 15 минг долларгача нархда сотган.
«Ишлаб топилган» пул эса шериклар ўртасида ўзаро тақсимланган.
Хабарда келтирилишича, З.А. мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда ўзига бириктирилган «Е-калит» ёрдамида «Паспорт-виза» тизимига кирган ва аслида бошқа фуқарога тегишли бўлган SE 0547950 серия ва рақамли фуқаролик паспортини ноқонуний тарзда Россия фуқароси К.Д.га расмийлаштирган, яъни унга тегишли бўлганлиги ҳақида қалбаки электрон ҳужжат яратган.
Шу тариқа К.Д. (Россия фуқароси) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг АD 2099901 серия ва рақамли ID картаси ҳамда ФА 6789244 серия ва рақамли хорижга чиқиш биометрик паспортини мансабдордан сотиб олган.
Бундан ташқари, З.А. ИИВ МФРББнинг «Манзил» тизимига кириб, ҳеч қандай асослантирувчи ҳужжатлар мавжуд бўлмасада, К.Д.ни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани «Аҳилобод» МФЙ 13-мавзе, 72-уй, 90-хонадонга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга ҳам қўйган.
З.А. мазкур фаолиятни яна давом эттиради ва Ўзбекистон фуқаролигини сотаверади.
З.А. буларнинг айримларини Яккасарой тумани ИИО ФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи лавозимидан бўшатилганидан сўнг, ИИВнинг ҳар қандай электрон тизимлардан фойдаланиш ваколатига эга эмаслигига қарамасдан, ўзига бириктирилган «Е-калит»ни белгиланган тартибда топширмасдан амалга оширган.
Суд ҳукмига кўра, З.А. ЖКнинг 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а» банди, 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми «а, б» бандлари, 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми «а, б» бандлари ва 278-4-моддаси (Компьютер ахборотини модификациялаштириш) 2-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шунингдек, суд ҳукми билан юқоридаги чет эл фуқаролари мансаб сохтакорлиги, пора бериш, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш, қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш каби жиноятларда айбли деб топилган. Уларга 48 млн сўмдан 124,5 млн сўмгача жарима жазолари белгиланган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ