
Жамият
Мутахассислар бола учун ярим стакан музқаймоқ норма ҳисобланишини таъкидлайди. Бироқ бу ҳамма ёшдаги болалар учун бир хил стандарт ўлчов бирлиги бўлмаслиги лозим. Яъни, болага кўпи билан ярим стакан музқаймоқ кифоя қилади.
Бироқ айрим ота-оналар фарзандининг талаби билан меъёридан ортиқ музқаймоқ ейишига қўйиб беради. Бу эса яхши эмас.
Баъзи ота-оналар эса фарзандига ҳатто бир ёшда ҳам музқаймоқ татиб кўришини хоҳлайди. Аслида боланинг музқаймоқни ейиш-емаслиги унинг ёши билан чекланмайди, аммо меъёр ва ўлчовни унутмаслик лозим.
Хўш, қандай ҳолатларда болага музқаймоқ бермаслик керак?
Қуйида булар санаб ўтилган:
▪️ Бир неча ҳафта давоми этган касалланишдан сўнг. Чунки бундай даврда, яъни касаллик ўтгандан сўнг маҳаллий иммунитет пасаяди. Юқори нафас йўлларини музлаши янги инфекцияни юқтириш хавфини оширади.
▪️ Тез-тез ЎРВИ ва тонзиллит(ангина) билан касалланса. Сабаби, совуқ касалликни такрор ривожланишига олиб келиши мумкин.
▪️ Яра касаллиги, сурункали гастродуоденит, ўт пуфаги ва ошқозон ости бези билан муаммолар бўлса.
▪️ Таркибида аллергия чақирувчи компонентлар бўлса. Айниқса ҳайвон оқсиллари.
▪️ Лактоза етишмовчилиги. Музқаймоқ таркибида лактоза бор ва бундай болалар лактозани кўтара олмайди.
▪️ Қандли диабет. Музқаймоқ таркибида сахароза бор ва у диабетикларга мумкин эмас.
▪️ Болалар семизлиги. Музқаймоқнинг калорияси юқори бўлади. Қўшимча вазн йиғилишига сабаб бўлиши мумкин.
Материал учун маълумотлар педиатр Мақсуд Мухторов каналидан олинди.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ