Дунё сайқалидан таралган маънавият зиёси – Самарқандда фестиваль қандай ўтмоқда?

Сақлаш
15:28 / 27.07.2024 199 0

Самарқанд вилоятида ўтказилаётган «Маънавият фестивали» дилларга, тилларга шукуҳ улашгани рост. Фестивалда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Жамила Шермуҳаммедова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Сирожиддин Рауф, Аҳтамқули Каримов, Ўзбек Миллий академик драма театр актёри Фаррух Ботиров, Ўзбекистон халқ ҳофизи Абдунаби Иброҳимов ҳамда хонанда Дилмурод Отажоновлар иштирок этишди.

 

Пастдарғом туманидаги 37-сон ЖИЭМ, 125-сонли мактаб, «Мевали» маҳалласидаги ижодий учрашувлар ҳам кўтаринки кайфиятда давом этди. «Ватан мадҳи» номли гала-концертда ҳудуд аҳолиси маданий ҳордиқ чиқаргани рост.

 

 

«Маънавият фестивали» ижодий гуруҳи аъзолари «Маърифат тур» лойиҳаси доирасида «Имом Бухорий» Халқаро илмий-тадқиқот марказ музейида, «Меҳр-саховат» лойиҳаси доирасида Паяриқ туман марказидаги Реабилитация марказида, «Алишер Навоий» маҳалласида истиқомат қилувчи хонадонларда бўлишди. Шунингдек, «Ёшлар боғи»да «Маънавият фестивали» доирасида «Кинокарвон» лойиҳаси бўлиб ўтди.

 

 

 

Қўшработ тумани «Майинтепа» маҳалласида, Нарпай туманидаги «Ўзбекистон» маҳалласида, Каттақўрғон тумани «Жумабой» ҳамда «Нисбат» маҳаллаларида аҳоли билан учрашиб, мулоқот қилинди.

 

«Нарпайтех» МЧЖга қарашли тикув корхонасида ишчи ходимлар учун ижодий гуруҳ аъзолари ўз ижод намуналарини намойиш этишди.

 

«Ёшлар билан учрашув» лойиҳаси доирасида Оқдарё туманидаги 32-сонли Соғломлаштириш мактаб лагери ҳамда Тиббиёт бирлашмасида бўлишди. У ердаги беморлар ҳолидан хабар олиб, кўнгилларига шодлик улашиш мақсадида самимий суҳбат қуришди ҳамда куй-қўшиқлар куйлашди. Жомбой, Ургут туманларидаги маданий-маърифий тадбирлар ўзгача шукуҳда давом этди.

 

 

 

Айниқса, «Қалдирғоч» ёзги оромгоҳида ўтказилган фестиваль доирасида маънавий-маърифий тадбирлар, китобхонлик тарғиботи, касблар кўргазмаси, бўш иш ўринлари ярмаркаси, кўнгилочар дастурлар намойиши, спорт беллашувлари ҳамда «Уч авлод учрашуви» тадбирлари меҳмонлар ҳамда ҳудуд аҳолисида ўзгача таассурот қолдирди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//