
Жамият
Сурхондарёда бўлиб ўтаётган «Маънавият фестивали»нинг дастлабки манзили Шўрчи тумани бўлди. «Ишга марҳамат» Мономарказининг филиалидаги тадбир, 2-сонли касб-ҳунар мактабида «Уч авлод учрашуви», Маданият марказидаги ижодий кеча «Ватан мадҳи» номли гала-концерт ўзгача шукуҳда кечди.
«Инсон қадри» лойиҳаси доирасида фестиваль ижодий гуруҳ аъзолари Бойсун туманидаги «Дарбанд» маҳалласида истиқомат қилувчи Меҳрангиз Муртозоқулова ҳамда «Темирдарвоза» маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 103 ёшли Шоҳимардон Хамроев ҳолидан хабар олишди.
Денов туманида ўтказилган «Уч авлод учрашуви» ва «Маърифат соати» тадбирларида «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари «Миллий қадриятлар» лойиҳаси доирасида тумандаги фольклор жамоаси чиқишлари ҳамда миллий ҳунармандчилик намойиши билан танишдилар. Денов текстиль фабрикасида «Оила – маънавият қўрғони» лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий тадбир, «Боғи эрам» МФЙда жойлашган ҳарбий қисмда «Ватан мадҳи» концерт-дастури ўтказилди. Шунингдек, тумандаги «Остона» маҳалласида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимоядаги кексалар ҳолидан хабар олинди.
Қумқўрғон тумани «Нефтчи» маҳалласида истиқомат қилувчи 104 ёшли Холбой бобо Бердиназаров ҳамда умр йўлдоши Менгнар момо Бердиназарова хонадонида бўлишди.
Фестиваль доирасида Бандихон тумани марказий шифохонасида даволанаётган беморлар ҳолидан ҳам хабар олинди.
Сурхондарё вилоятининг энг чекка ҳудудларидан бири Сариосиё туманидаги «Кундаи жўвоз» қишлоғи вилоят марказидан 250 км, туман марказидан 150 км узоқликда жойлашган. Бу қишлоққа Тўпаланг сув омбори орқали борилади. Ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли даврасидаги самимий суҳбатлар концерт дастурларига уланиб кетди.
Ижодий гуруҳ Термиз туманида истиқомат қилувчи 7 нафар ўғил-қизлар асраб олган Тошпўлатовлар хонадонида бўлиб, у билан самимий суҳбат қурди.
Сурхондарёда бўлиб ўтаётган «Маънавият фестивали» доирасида Жарқўрғон, Узун, Қизириқ, Олтинсой, Ангор туманларидаги тадбирларда Ватан, юрт истиқлоли, инсон қадрини улуғлаш ғоялари бош мавзуга айланди, ҳурлик, адолат, эзгуликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар куйланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ