Спорт
Куни кеча дзюдочи Диёра Келдиёрованинг финалдаги ғалабасидан сўнг Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 1 та олтин медаль ёзилди. Шундан кейин мусобақаларнинг 3-куни учун эълон қилинган умумий рейтингда Ўзбекистон 10-ўриндан жой олди.
Фото: Кун.uz
Маълумот учун, кучли учликни Япония (4 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза), Австралия (4 та олтин, 2 та кумуш) ва АҚШ (3 та олтин, 6 та кумуш, 3 та бронза) банд қилган.
Марказий Осиё давлатлари орасида эса Қозоғистон 1 олтин ва 3 бронза медални қўлга киритган бўлиб, бу кўрсаткич умумий рейтингда 8-ўринни таъминлаган.
Таъкидлаш лозим, бугун яна 8 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади.
Булар:
◻️ 13:00 дан сўнг. Дзюдо (57 кг). Шукуржон Аминова — Зулейха Дабонне (Кот дЪИвуар), (1/16 финал)
◻️ 13:00 дан сўнг. Дзюдо (73 кг). Муроджон Йўлдошев — Данияр Шамшаев (Қозоғистон), (1/16 финал)
◻️ 13:25. Қиличбозлик (сабля). Зайнаб Дайибекова — Ю Жинсу (Корея Республикаси), (1/16 финал)
◻️ 13:40. Академик эшкак эшиш. Енгил вазнли жуфтлик (ўтиш босқичи). Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев)
◻️ 14:28. Сузиш (800 метрга эркин усулда). Иля Сибирсев, (саралаш, 1-гуруҳ)
◻️ 15:04. Бокс (63,5 кг). Руслан Абдуллаев — Мигел Рамирес (Мексика), (нимчорак финал)
◻️ 20:06. Бокс (+92 кг). Баҳодир Жалолов — Омар Шиҳа (Норвегия), (нимчорак финал).
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ