Жамият
2024/2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги расмий хабар берди.
Маълум бўлишича, Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан республика олий таълим муассасаларига:
▪️ давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали – 68,0 балл (максимал 189 баллнинг 36 фоиз);
▪️ тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш бали – 56,7 балл (максимал 189 баллнинг 30 фоиз) этиб белгиланди.
Маълумот учун, 2024/2025 ўқув йили учун ўтиш баллари қуйидагича белгиланиши лозим эди:
➖ соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 75,6 балл;
➖ бошқа йўналишлар учун – 66,5 балл.
Маълумотларга кўра, жорий йил 345 минг нафар абитуриент 56,7 балл ҳам тўплай олмаган. Бу рақамлар ўқишга топширганларнинг 46,9 фоизини ташкил қилади.
Яъни, бу йил 737 минг 351 нафар абитуриент тестга кирган бўлса, шундан қарийб ярими 2024/2025-ўқув йили учун белгиланиши лозим бўлган ўтиш баллини ҳам йиға олмаган.
Энг ёмон кўрсатгичлар Сирдарё вилоятига (51,8 фоиз) тўғри келган бўлиб, нисбатан яхшироқ натижа доимгидек Тошкент шаҳрида (35,9 фоиз) қайд этилган.
Таъкидланишича, ўтган йили 8 та ҳудудда абитуриентларнинг 50 фоиздан кўпроғи 56,7 баллдан паст балл олган. Жорий йилда эса бундай ҳудудларнинг сони 4 тага тушган. Жиззах, Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилояти ўтган йилги натижасини яхшилаб, 50 фоиздан пастки чизиққа ўта олган.
Аммо бу йил вилоятларнинг барчасида нисбатан яхшиланиш кузатилган.
Ўтиш балига келадиган бўлсак, 56,7 балл – бу тўплаш мумкин бўлган энг юқори 189 балнинг 30 фоизи ҳисобланади. Агар бу балл рейтинг тизими билан қиёсланса, 2 ёки 1 баҳога тенг бўлади.
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ