Жамият
Москвада курьер бўлиб ишлайдиган 23 ёшли Муҳаммаджон Обидов бола ўғрисининг тўхтатиб қолди.
Маълум бўлишича, эрталаб шаҳар хиёбонларининг бирида содир бўлган.
Номаълум эркак боласини кўтариб кетаётган аёлга ташланган ва гўдакни унинг қўлидан тортиб олиб, воқеа жойидан қочишга ҳаракат қилган.
Бу пайтда буюртма олиб кетаётган ўзбекистонлик йигит воқеага гувоҳ бўлиб қолган ва скутерини қўйиб, ўғрининг ортидан югурган.
Ўғрини тутиб олган Муҳаммаджон болани унинг қўлидан қутқарган ва онасига топширган.
«Мен унинг нияти бузуқлигини билиб қолдим. Кутилмаганда у болани онасининг қўлидан юлиб олиб, қоча бошлади. Унинг ортидан қувдим. У гўдакни ерга ташлади. Мен болани онасининг қўлига топширдим ва яна унинг (ўғрининг) кетидан қувдим. Етиб олгач, уни йиқитдим ва юзига муштладим. У кечирим сўради», дея ҳикоя қилади Муҳаммаджон.
Шунингдек у «агар қўлингдан келса, одамларга ёрдам беришинг керак», дея қўшимча қилган.
Маълум бўлишича, бола улоқтирилган вақтда жароҳатланган.
Ўғри эса олдин ҳам судланган 27 ёшли Алексей исмли рус фуқароси бўлиб чиққан. У ҳодиса пайтида наркотик таъсирида бўлган.
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ