BYD автомобиллари чегирма нархида сотилади

Сақлаш
20:39 / 26.07.2024 280 0

Сергели туманидаги омборда содир бўлган ёнғин вақтида енгил шикастланган автомобиллар чегирмали нархларда сотилади.

 

Хабарга кўра, ваколатли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан расмий тергов-суриштирув ишлари якунлангандан сўнг, жиддий шикастланган автомобиллар (2 дона) утилизация қилиш учун омборга жўнатилган.

 

Енгил зарар етган (кузовнинг айрим қисмларида кичик пачоқланиш, тирналиш излари) автомобилларнинг бир қисми эса ажратиб олинган.

 

Шунингдек, таъмирланиб, сотувга чиқариладиган BYD'ларнинг айримлари ХХРдан ташиб келиш вақтида енгил шикастланишлари бўлган автомобиллардир.

 

«Таъкидлаш жоиз, барча таъмирланган автомобиллар ишлаб чиқарувчи томонидан техник кўрикдан ўтказилди. Ушбу автомобиллар тизим корхоналарининг ички эҳтиёжлари учун ва шунингдек, шу корхоналарнинг ходимлари ўртасида таъмирлаш ишлари тўғрисида тўлиқ маълумот берилгандан сўнг, завод кафолати сақланган ҳолда чегирмали нархларда сотилмоқда», дейилади «BYD Uzbekistan Factory» МЧЖ ҚК хабарида.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//