Жамият
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида Cobalt'ни қувиб ўтмоқчи бўлган BMW йўл транспорт ҳодисасига учради.
Маълум бўлишича, воқеа 20 июль куни, соат тахминан 14:00 ларда туманнинг 4Р12 «Бектемир-Чорбоғ қ» автомобиль йўлида содир бўлган.
1991 йилда туғилган У. Б. бошқарувидаги БМW олдиндаги автомобилни қувиб ўтиш вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган Tracker'га бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқлиги айтилди.
Хабарга кўра, BMW'дан ташқари йўл четида турган автоуловда одам бўлмаган.
Транспорт воситалари техник шикастланган.
Ҳолат юзасидан ҳозирда Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56810
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ