Жамият
Ижтимоий тармоқларда 28 июль куни Тошкентдаги «Анҳор» паркида осмондан ленталар ёғилиши ҳақида видео тарқалди.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан мазкур ҳолат ўрганилган.
Хабарга кўра, белгиланган санада паркдаги «Амфитеатр»да «лента-шоу» уюштирилиши, бунда аниматорлар томонидан ленталарни айлантириб, томоша кўрсатилиши, шунингдек, «осмондан ленталар ёғилиши» режалаштирилган.
Айнан «ленталар ёмғири»ни уюштиришдан мақсад жамоатчилик эътиборни жалб қилиш бўлган.
Байрам ташкилотчиларига бу каби шоулар атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлиши, экология учун зарарли эканлиги тушунтирилган.
Якунда «лента-шоу» бекор қилинган. Бундан ташқари, блогерлар томонидан тарқатилган видеолар ўчириб ташланган.
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ