Ўзбекистонда ўртача ойлик миқдори қанча?

Сақлаш
15:03 / 26.07.2024 186 0

Айни вақтда Ўзбекистонда ўртача ойлик 5 млн 92 минг сўмни ташкил қилади.

 

Статистика агентлигининг 6 ойлик ҳисоботига кўра, республика бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 17,4 фоизга ошган (2023 йилда 4 млн 337 минг сўм).

 

Ҳудудлар кесимида кўриб чиқилса, Тошкент шаҳрида ўртача ойлик миқдори бошқа жойларга қараганда сезиларли даражада кўпроқ – 8 млн 450 минг сўм.

 

Кейинги ўринларда Навоий (6 млн 601 минг сўм) ва Тошкент (4 млн 917 минг сўм) вилоятлари қайд этилган.

 

Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда жами 3 млн нафардан ортиқ ходимнинг маълумотларидан фойдаланилган.

 

Ўртача ойлик иш ҳақининг соҳа ва тармоқ бўйича миқдорлари қуйидагича:

▪️ банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти — 14,4 миллион сўм;

▪️ ахборот ва алоқа — 12,4 миллион сўм;

▪️ ташиш ва сақлаш — 7,7 миллион сўм;

▪️ саноат — 6,2 миллион сўм;

▪️ савдо — 5,9 миллион сўм;

▪️ қурилиш — 5,4 миллион сўм;

▪️яшаш ва овқатланиш хизматлари — 4,6 миллион сўм;

▪️ таълим — 3,5 миллион сўм;

▪️ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 3,3 миллион сўм.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//