Спорт
Болани спортга бериш ҳозирда энг оммалашаётган ҳаракатдир. Бир тарафдан спортга қаратилаётган эътибор бунинг муҳим омили бўлса, бошқа тарафдан боланинг соғлом бўлиши учун ҳам спорт энг яхши ёрдамчидир.
Хўш, болани неча ёшдан спорт тўгаракларига берган маъқул?
Қуйида мутахассисларнинг тавсиялари келтирилади.
▪️ 2 ёшдан бошлаб:
➖ Сузиш;
➖ Рақс;
➖ Гимнастика;
➖ Югуриш велосипеди;
➖ Болалар учун йога;
➖ Трамплинда сакраш.
▪️ 3-4 ёшдан бошлаб:
➖ Чанғида учиш;
➖ Жанг санъати;
➖ Теннис ёки стол тенниси;
➖ Гольф;
➖ Ғилдиракли конькида учиш;
➖ Фигурали учиш.
▪️ 5-6 ёшдан бошлаб жамоавий спорт турлари:
➖ Футбол;
➖ Хоккей;
➖ Сув полоси;
➖ Гольф;
➖ Регби;
➖ Теннис;
➖ Волейбол;
➖ Баскетбол;
➖ Бадминтон;
➖ Гандбол ва бошқалар.
▪️ 7-10 ёшли болаларни шикастланиш хавфи юқори бўлганларидан ташқари деярли барча спорт турларига қўйиш мумкин.
Муҳими боланинг хоҳишидир. Чунки бу ёшда бола аллақачон ўзининг севимли спортини танлай олади.
Бу ёшдаги энг машҳур спорт турлари:
Қизлар учун – бадиий гимнастика, рақс, енгил атлетика, фигурали учиш, синхрон сузиш, волейбол ва бошқалар;
Ўғил болалар учун – футбол, теннис, баскетбол, жанг санъати, хоккей, оғир атлетика ва бошқалар.
Мутахассислар болани тўгаракларга боришга мажбурлашни тавсия қилмайди.
▪️ 11-13 ёшли болалар:
Тадқиқотга кўра, 11 ёшли болалар аллақачон ўзларини катта деб ҳисоблай бошлайди. Уларнинг кўпчилиги ўз иқтидорларини намойиш эта оладиган кўча спортини севимли машғулот сифатида танлаши бунинг исботи.
11-13 ёш бу спортга қўйиш учун кеч давр ҳисобланмайди.
Масалан, аксарият мураббийлар айнан 11-13 ёшда болаларни синчиклаб текшириб, улар орасидан энг истеъдодлиларини профессионал спортга жалб этиш учун танлаб олади. Яъни ота-она фарзандининг истиқболига ишонадими, унда 11-13 ёшида ҳам спортга жалб қилишга кеч эмаслигини тушуниши лозим.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ