Жамият
Шоирнинг шеърларидан рухсатсиз фойдаланиб келган хонанда жаримага тортилди.
Маълум бўлишича, мурожаатчи Q.Q. (шоир) ўзининг «Отанг Бой», «Она қаранг зўр бўлиб кетдим», «Онамга ёқмаяпсан» номли шеърларидан рухсатсиз фойдаланган хонанда Q.R. устидан шикоят қилган.
Адлия вазирлиги томонидан мазкур масала ўрганилганда хонанда Қ. Р. томонидан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан шеърларни қўшиқ қилиб куйлагани аниқланган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МжтКнинг 177(1)-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли тарзда судга юборилган.
Суд ҳукмига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан жарима жазоси тайинланган.
Маълумот учун, мазкур моддада жарима миқдори БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача этиб белгиланган.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56810
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ