Жамият
Компания Мустақиллик байрами муносабати билан Chevrolet Оniх ва Tracker автомобиллари учун чегирма ва фоизсиз муддатли тўловларнинг янги шартларини эълон қилди.
Маълум бўлишича, энди Chevrolet Onix автомобили учун 40 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириб, автосалондан дарҳол олиб кетиш мумкин. Қолган сумма эса 3 йил давомида 2,9 млн сўмдан тўлаб борилади.
Chevrolet Tracker учун эса бошланғич тўлов – 50 фоиз. Қолган сумма ойига 4,6 млн сўмдан тушади. Муддат – 2 йил.
Хабарга кўра, мазкур турдаги автомобиль моделларини 25 млн сўмгача чегирма билан сотиб олиш имконияти мавжуд.
Қуйида Chevrolet Tracker моделларига берилаётган чегирмалар келтирилган (агар 100 фоиз олдиндан тўлов бўлса):
▪️ Chevrolet Tracker LS — 15 млн сўм;
▪️ Chevrolet Tracker LTZ – 20 млн сўм;
▪️ Chevrolet Tracker Premiyer – 25 млн сўм;
▪️ Chevrolet Tracker LS PLUS — 5 млн сўм;
▪️ Chevrolet Tracker LTZ PLUS — 15 млн сўм;
▪️ Chevrolet Tracker Premiyer PLUS — 20 млн сўм;
▪️ Chevrolet Tracker Redline — 22 млн сўм.
«'UzAuto Motors' АЖ автомобилларнинг кафолат хизматларини кенгайтирмоқда. Chevrolet Onix ва Tracker автомобилларига фақат расмий дилерларда газбаллон асбоб-ускуналари, радар детекторлари, видеорегистраторлар, сигналлар ва бошқа аксессуарлар ўрнатилганда ишлаб чиқарувчининг кафолати сақланади», дейилади хабарда.
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ